Европада яккаланган Россия Осиё футбол ассоциациясига кирадими?

Спорт

image

Россия Осиё футбол ассоциациясига кирмайди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи (РФИ) раҳбари Александр Дюков сўзларига таяниб, “Спорт-Экспресс” нашри хабар берди.

“Биз РФИни UEFА'дан Осиё футбол ассоциациясига ўтказиш масаласини кўриб чиқмаяпмиз. Биз UEFА аъзоларидан биримиз ва ушбу ташкилотда қоламиз. UEFА ижроия қўмитаси ва конференцияси йиғилиши олдидан РФИни UEFА'дан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиниши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди, аммо бу ҳеч қандай асосга эга бўлмаган бекорчи гаплар. Конференцияда қатнашдик, мен ижроия қўмитасининг мажлисида ҳам қатнашдим. Бундай савол йўқ эди, ҳеч ким RFIни UEFА'дан чиқариб юбориш масаласини кўтармади ”, деган RFI президенти Александр Дюков.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бўлиб ўтган UEFА ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлисида 2023 йилда бўлиб ўтадиган барча мусобақалардан Россия терма жамоалари ва клублари четлаштирилган эди. Шундан сўнг, рус матбуоти Осиё футбол ассоциациясига аъзо бўлиш масаласида ёза бошлаган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг