Европада учар машинанинг ҳаракатига рухсат берилди (видео)

Технология

image

Словакиянинг Klein Vision компанияси ўзининг AirCar’ини муваффақиятли синовдан ўтказди ва мамлакат расмийларидан унда парвоз қилиш имконини берувчи расмий сертификат олди. Бу ҳақда “CarScoops” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ижодкорларга биринчи чинакам ишлайдиган ҳаво машинасини яратиш учун икки йил ва икки миллион евро керак бўлган. AirCar биринчи парвозини 2020 йилда амалга оширган. 

“AirCar ўзининг биринчи парвозини 2020 йил охирида амалга оширди ва ўшандан бери тизимли равишда серияли ишлаб чиқаришга ўтмоқда. Бунга параллел равишда рухсатномалар олиш ишлари олиб борилди. Энди эса Klein Vision компаниясининг учар машинасига Словакия транспорт бошқармаси томонидан парвозга яроқлилик сертификати берилди. Бунинг учун автолет 70 соатдан ортиқ парвоз синовларини ўтказди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, AirCar 160 от кучига эга BMW двигатели билан жиҳозланган бўлиб, у 2,5 км гача баландликда ва 190 км/соат тезликда уча олади. Максимал ҳаво тезлиги 300 км/соат ва битта ёқилғи қуйиш орқали тахминан 1000 кмга парвоз қилиш имкониятига эга. Ҳозирда 300 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган моделининг такомиллаштирилган версияси тайёрланмоқда.  

“AirCar сертификати юқори самарали учар автомобилларни оммавий ишлаб чиқариш учун эшик очади. Бу ўрта масофага саёҳат тушунчасини тубдан ўзгартиради”, дейди компания асосчиси, ихтирочи ва синовчи-учувчи Стефан Клеин.

Словакия учар машинасининг сотувлар бошланиши саналари ва нархи ҳали эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг