Европада россиялик футболчилар ҳеч кимга керак эмас —  Пономарёв

Спорт

image

ЦСКАнинг собиқ футболчиси Владимир Пономарёв Россия Премьер лигаси (РПЛ) футболчиларининг Европага кетиш имкониятлари паст эканини айтди. У ўз фикрларини “РБ Спорт” нашри билан ўртоқлашди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бугунги кунда россиялик футболчиларнинг ҳеч бири Европанинг топ-клубидан таклиф олишга тайёр эмас.

“Менимча, Чалов Европага кетишга жиддий қарамаяпти. У аллақачон ўзини хорижда синаб кўрган. Ҳозир у ЦСКАда яхши ишлаяпти. Европа ҳақидаги гаплар шунчаки маоши миқдорини ошириш учун айтилмоқда” дейди собиқ ўйинчи.

Шу билан бирга, ҳозир  Россия ўйинчилари орасида Европанинг топ-клубларига бориб ўйнай оладиган футболчилар йўқ.  Захаряннинг "Реал Сосьедад"га ўтиши эса тасодифий ҳодисадир. 

“Ҳозир у ерда футболчиларимиз ҳеч кимга керак эмас”, дейди Пономарёв хулоса қилиб.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа ЦСКА Владимир Пономарёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг