Европада қурол захираси тугаяпти – FT
Олам
−
19 Июль 2022
15146Россияга қарши курашаётган Украинага кўплаб қуроллар етказиб берилиши сабаб Европа захираларининг таги кўринишни бошлаган. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси ёзмоқда.
Қайд этилишича, Европа қурол-яроғ захираларини тўлдириш ҳақида бош қотиришни бошлаши керак.
“Мамлакатлар Россиянинг олдинга силжишини ушлаб туриш учун миллий захиралардан юзлаб танклар, бир нечта ялпи реактив ҳужум тизимлари ва артиллерияларни топишга интилди. Бу захиралар энди тугаяпти”, дейилади мақолада.
Айрим рус нашрларининг номи зикр этилмаган европалик экспертларга таяниб ёзишича, Украина атрофидаги вазият Европа Иттифоқининг ҳарбий тўқнашувларга тайёр эмаслигини кўрсатган.
Қайд этиш керакки, Россиянинг Украинага қарши уруши фонида АҚШ бошлиқ Ғарб давлатлари расмий Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиб келяпти. Польша, АҚШ ва Британия қурол етказиб бериш бўйича етакчи бўлиб турибди. Аммо сўнгги вақтларда Украинага қурол етказиб бериш камайгандек.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь