Европада газ нархи кескин пасайди
Олам
−
14 Октябрь 2022
16980Европада ноябрь ойида етказиб берилиши мўлжалланган табиий газ нархи 5 фоизга камайиб, ҳар минг метр куб учун 1600 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда Лондоннинг ICE биржаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бугун, 14 октябрда Тошкент вақти билан соат 15:00 ҳолатига кўра, ёқилғи нархи минг куб метр учун 1581 долларга тушди. Бу нархлар салкам 1505 долларгача пасайганини англатади.
Сўнгги бир ярим ой ичида, "Шимолий оқим" қувури газ етказиб беришни тўхтатганидан бери, Европа учун газ нархи ўзининг тарихий энг юқори кўрсаткичларидан икки баравар кўпроққа пасайди. Бундай кўрсаткич Россиядан газ етказиб бериш ҳажмининг кескин ўзгариши билан боғлиқ.
Газ нархларининг пасайиши, яқинлашаётган қиш даврининг бошланиши ҳақидаги қўрқувнинг ҳам камайишига сабаб бўлди.
Қайд этилишича, газ нархларининг пасайишига, ерости газ омборларини газ билан тўлдириш кутилганидан тезроқ давом этиши сабаб бўлган. Октябрь ойи ўрталарида Европа ўзининг ерости омборларига 100 миллиард куб метр газ қуйди, бу ўтган қишдаги ўртача истеъмолнинг тахминан 40 фоизини ташкил қилади.
Бундан ташқари, сентябрь ойида Қўшма Штатлардан газ етказиб беришнинг ўсиши қайд этилди. Америкада ишлаб чиқариш ўсиши рекорд даражага етди. Бу эса, “Фреэпорт” терминалининг қайта тикланиши ва юк ташиш ҳажмини ошишига сабаб бўлди.
Темур Жумаев
LiveБарчаси