Европа Россия нефти учун мўлжаллаган нарх чегараси маълум бўлди
Олам
−
23 Ноябрь 2022
8475Европа Иттифоқи “Катта еттилик” билан келишилган ҳолда Россия нефти нархини бир баррель учун 65-70 доллар этиб белгилаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни “Bloomberg” агентлиги манбаларга таяниб, хабар берди.
Уларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари 23 ноябрь куни нархларнинг юқори чегараси ва назорат механизмини яратиш масалаларини муҳокама қилади. Консенсусга эришилган тақдирда, Европа Иттифоқи ва G7 ўз қарорини кун охиригача эълон қилиши мумкин.
Агентликнинг таъкидлашича, бу даража Россиянинг ишлаб чиқариш харажатлари ва баъзи мамлакатлар томонидан таклиф қилинган нархдан анча юқори. “Bloomberg” маълумотларига кўра, бу даража бир баррель учун тарихий ўртача нархга мос келади.
Европа Иттифоқида нарх чегараси бўйича қарор бир овоздан қабул қилиниши керак. Бир қатор дипломатлар агентликка 65-70 доллар даражаси жуда юқори эканлигини айтган.
Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак аввалроқ Россия нарх чегараси жорий қиладиган мамлакатларга нефть ёки нефть маҳсулотларини етказиб бермаслигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь