Европа расман Хитой билан “уруш”га кирди
Олам
−
02 Декабрь 2021
47495Европа Комиссияси кеча, 1 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Хитойнинг дунёда таъсири кучайиб бораётганлиги қарши курашиш мақсадида, ривожланаётган мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун 300 млрд эвро маблағ ажратишга қарор қилди. Бу пуллар 2027 йилгача Брюссель (Европа Иттифоқи) томонидан яратилган "Умумий дарвоза"(Global Gateways) лойиҳаси доирасида ишлатилиши керак.
Лойиҳа камбағал давлатларга ўзлари қура олмайдиган инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам беради. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи ХХРнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси билан рақобатлашмоқчи.
Хитой темир йўл, автомобиль йўллари ва портларни молиялаштиради, аммо баъзи мамлакатларда уни қарзга ботирганликда айблашади.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен нега ривожланаётган давлатлар ЕИ билан ҳамкорлик қилишни афзал кўришини тушунтирди.
“Улар бизнинг шаффоф эканлигимизни, пул оқимини яхши бошқаришимизни билишади. Биз қайтариб бўлмайдиган даражада қарзлар тўпланишига йўл қўймаймиз. Биз билан ҳамкорликка хусусий секторни жалб қиламиз. Хитойда бунинг учун мос хусусий сектор йўқ. Демак, бу ҳақиқий алтернатива”, дейди Урсула фон дер Ляйен
Брюссель қуйидаги йўналишларни молиялаштирмоқчи:
• рақамли технологиялар;
• транспорт;
• соғлиқни сақлаш;
• иқлим ва энергетика;
• таълим.
Хитойнинг Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш концепцияси доирасида 2013 йилдан буён улкан глобал инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бунда Россия ҳам шерик сифатида иштирок этмоқда.
Европа Иттифоқи Хитой билан курашда трансатлантик шериклари бўлмиш АҚШ ва Буюк Британия билан ҳамкорликка умид қилмоқда. Лекин Глобал тараққиёт марказининг катта илмий ходими Скотт Морриснинг таъкидлашича, бу ерда умумий манфаатлардан кўра кўпроқ рақобатнинг келиб чиқиш эҳтимоли мавжуд. Чунки ўтган йил июнь ойида бўлиб ўтган G7 саммитида АҚШ ўзининг “Яхшироқ дунёни тикланг” ( Build Back Better World) ташаббусини эълон қилди.
Охир-оқибат, "Бу кўплаб брендлар бир-бири билан тўқнашадиган сиёсий майдондир", дейди Моррис.
Европа Комиссияси Европа Иттифоқи капитали молиялаштириладиган аниқ лойиҳаларни номламади. Бироқ, Брюсселдаги манбаларнинг таъкидлашича, сармоя мамлакатлар ва қитъаларни боғлаш учун сувости маълумот кабелларини ётқизиш ва замонавий транспорт йўлларини қуришга йўналтирилади.
Достон Искандаров
LiveБарчаси