Европа лигасига қуръа ташланди. “Барселона” ва бошқалар рақибларини билиб олди

Спорт

−

image

Бугун, 18 март куни Швейцариянинг Ньоне шаҳридаги UEFА қароргоҳида Европа лигасининг чорак ва ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Чорак финалга қуйидаги жамоалар чиққан эди: “РБ Лейпциг”, “Аталанта”, “Брага”, “Рейнжерс”, “Барселона”, “Айнтрахт”, “Вест-Хэм”, “Лион”.

Европа лигаси чорак финал жуфтликлари билан танишинг:

“РБ Лейпциг” (Германия) – “Аталанта” (Италия);

“Айнтрахт” (Германия) – “Барселона” (Испания);

“Вест Хэм” (Англия) –“Лион” (Франция);

“Брага” (Португалия) – “Рейнжерс” (Шотландия).

Ярим финал босқичида қуйдаги жуфтлик ғолиблари ўзаро тўқнаш келади:

“РБ Лейпциг”/“Аталанта” – “Брага”/“Рейнжерс”

“Вест-Хэм”/“Лион” – “Айнтрахт”/“Барселона”

Маълумот ўрнида, чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 7 апрель куни ўтказилса, жавоб баҳслари 14 апрель санасида бўлиб ўтади. Ярим финал учрашувлари 28 апрель ва 5 май кунларига мўлжалланган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг