Европа Иттифоқининг ярмини қурғоқчилик хавфи эгаллади

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа Иттифоқи ҳудудининг деярли ярмига (47 фоиз) август ойида қурғоқчилик хавф солмоқда. Бу ҳақда кеча, 22 август куни Европа қурғоқчилик мониторинги хизматига таяниб “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг июль ойида қурғоқчилик хавфи Европа Иттифоқининг 46 фоизини қамраб олган. Йил бошидан буён Европанинг кўплаб ҳудудларига таъсир кўрсатаётган кучли қурғоқчилик янги ҳудудларга тарқалиб, август ойи бошидан кучайган.

Қайд этилишича, қурғоқчиликдан энг кўп зарар кўрган минтақалар орасида Португалия, Испания, жанубий Франция, Италиянинг марказий қисми, Германиянинг жануби, шунингдек, Словакия, Венгрия ва Руминияни қамраб олган катта ҳудуд бор.

“Август ойи ўрталарида айрим ҳудудларда ёғган ёмғирлар қурғоқчиликни бироз юмшатган, аммо момақалдироқлар баъзи ҳудудларга зарар етказган ва ёғингарчиликнинг ижобий таъсирини чеклаган бўлиши мумкин”, дейди мутахассислар.

Шунингдек, улар Ғарбий Ўртаер денгизи минтақаларида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ноябргача давом этиши мумкинлигини айтиб ўтишган. Шу сабабли, Испания ва Португалиянинг айрим ҳудудларида қурғоқчилик давом этиши истисно қилинмайди. Анормал иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳосилнинг нобуд бўлишига олиб келиши хавфи мавжуд. Хусусан, маккажўхори, соя ва кунгабоқар каби ёзги экинларга таъсир қилиши мумкин.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг