Европа Иттифоқининг тўққиз давлати россияликларга туристик виза беришни тўхтатди
Олам
−
13 Сентябрь 2022
3847Европа Иттифоқининг тўққиз давлати россиялик сайёҳлардан туристик виза олиш учун ҳужжатларни қабул қилмаяпти. Бу ҳақда Россия Туроператорлари уюшмаси (АТОР) маълум қилди.
“Латвия, Литва, Эстония, Польша, Чехия, Словакия, Дания, Бельгия ва Нидерландия энди сайёҳлардан ҳужжатларни қабул қилмайди”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, уюшма айрим давлатлар русларга виза беришда давом этаётганини қайд этган. Масалан, Италия, Испания, Греция, Франция, Венгрия Шенген визаси учун ҳужжатларни қабул қилишни, Кипр эса миллий виза беришни давом эттирмоқда.
Бироқ, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, турли сабабларга кўра (масалан, консуллик ходимларининг қисқариши туфайли) руслар томонидан виза олиш учун аризаларни кўриб чиқиш вақти аслида Европа Иттифоқи билан соддалаштирилган виза режими бекор қилинишидан олдин ҳам кўпайган.
Қайд этилишича, хужжатларни кўриб чиқиш учун ўртача тўрт ҳафта вақт кетади. Аммо вазият консулликлар орасида фарқ қилади. Масалан, Москвадаги Венгрия консуллиги ўртача 15 календарь кунида, Греция консуллиги эса 2,5 ҳафтада виза беради. Шу билан бирга, индивидуал сайёҳлар 5 кун ичида Греция консуллигида барча протцедуралардан ўтишган.
Эслатиб ўтамиз, Евроиттифоқ Кенгаши Россия билан виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорни маъқуллаган. Қарор кеча, 12 сентябрдан кучга кирган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси