ЕИ Кенгаши Россия билан виза режимини соддалаштиришни тўхтатди
Олам
−
09 Сентябрь 2022
2629Евроиттифоқ Кенгаши Россия билан виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Бу ҳақда Европа Иттифоқи қонун чиқарувчи органи хабар берди.
Қарор 12 сентябрдан кучга киради.
“Бу виза тўловининг 35 евродан 80 еврогача ошишига, қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш зарурлигига, виза бериш муддатининг кўпайишига ва бир нечта визалар бериш қоидаларининг қаттиқлашишига олиб келади”, дейилади хабарда.
Чехия Ички ишлар вазири Вит Ракушаннинг таъкидлашича, визани соддалаштириш бўйича келишув Прага билан умумий қадриятларга эга бўлган ишончли ҳамкорлар фуқаролари учун Европа Иттифоқига имтиёзли киришни таъминлайди.
Унга кўра, Россия Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, халқаро ҳамжамиятнинг бу ишончига путур етказган ва асосий қадриятларини оёқ ости қилган.
"Бугунги қарор Россия ҳаракатларининг бевосита оқибати ва бизнинг Украина ва унинг халқини қўллаб-қувватлашга содиқлигимизнинг яна бир далилидир", дейди Ракушан.
LiveБарчаси