Европа Иттифоқи саммити фонида мингга яқин фермерлар намойишга чиқди

Олам

image

Бугун, 1 февраль куни европалик фермерлар Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари йиғилган Брюсселга борди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, фермерлар - асосан бельгияликлар, французлар ва италияликлар - Европа Кенгаши биносидан унчалик узоқ бўлмаган Люксембург майдонида ўт ёқиб юборган. Бу сектор, шунингдек, Шуман айланма йўли акция марказига айланди. 

Италия фермер хўжаликлари касаба уюшмаларининг асосий конфедерацияси Cолдиретти ўзининг мингга яқин аъзоларини “қишлоқ хўжалигига таҳдид солувчи жиннилик”ни қоралаш учун Европа марказига тўплашини эълон қилди. Кеча, 31 январь куни кечқурун француз ва бельгиялик фермерлар биргаликда чегарани кесиб ўтишни тўсиб қўйганди. 

Норозиликларга жавобан Еврокомиссия 2024 йил учун экологик мажбуриятлардан “қисман” чекинишни таъминлашга ва Украинадан парранда гўшти, тухум ва шакар импортини чеклаш механизмини кўриб чиқишга ваъда берди.

Намойишчилар Брюсселнинг Европа парламентидан унча узоқ бўлмаган Люксембург майдонида саноатчи Жон Кокерил ҳайкалини бузиб ташлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи намойиш фермерлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг