Европа Иттифоқи Россия учун осмонини ёпди
Олам
−
28 Февраль 2022
7384Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳамжамият ҳаво ҳудудини Россия учун ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 28 февраль куни чоп этилган Европа Иттифоқининг расмий журналида айтилган.
“Россия авиаташувчилари томонидан бошқариладиган ҳар қандай ҳаво кемалари, шу жумладан маркетинг ташувчиси сифатида ёки Россияда рўйхатдан ўтган ёки Россияда рўйхатдан ўтмаган, ҳар қандай шахсга тегишли ёки ижарага олинган ёки бошқа йўл билан бошқариладиган Россия жисмоний ёки юридик шахси, ташкилоти ёки органина тегишли ҳар қандай ҳаво кемалари учун қўниш, парвоз қилиш ёки Европа Иттифоқи ҳудуди устидан учиш тақиқланди”, дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, унда айтилишича, “ваколатли органлар, агар бундай қўниш, учиш ёки учиб ўтиш инсонпарварлик мақсадларида ёки ушбу қоидаларга мос келадиган бошқа мақсадларда зарур бўлса, ҳаво кемасига қўниш, учиш ёки Европа Иттифоқи ҳудуди устидан парвоз қилиш учун рухсат бериши мумкин”.
Аввалроқ Европа Иттифоқининг 27 давлати Ташқи ишлар вазирлари Россия самолётлари учун ҳамжамият ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишни маъқуллаган эди.
LiveБарчаси