Европа Иттифоқи Россия билан урушга кирмоқчи эмас – Боррель
Олам
−
06 Июль 2022
10094Европа Иттифоқи Россия билан урушмоқчи эмас, санкциялар Украинадаги “махсус ҳарбий операция”га асосий жавоблигича қолади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди.
“Украинадаги уруш билан юзма-юз келганимизда, Европа ғазабланса, қандай жавоб бера олишини кўрсатиб қўйдик. Биз Россия билан жанг қилишни истамаганимиз учун жавоб сифатида иқтисодий санкцияларни қўлладик. Улар аллақачон ўз таъсирини кўрсатишни бошлади, бу эса келгуси ойларда кучаяди", дейди у.
Боррель, шунингдек Россияга қарши жорий этилаётган санкциялар унинг ҳарбий-саноат комплексига таъсир кўрсатаётгани ва нефть қазиб олишига тўсқинлик қилаётганини айтган.
“Агар санкцияларнинг ҳарбий соҳага таъсири ҳақида гапирадиган бўлсак, [Россиянинг] “Искандер” ва “Х-101” каби аниқ бошқариладиган ракеталарни ишлаб чиқариш имконияти чекланган. Нефть қазиб олиш соҳасида мамлакатдан нафақат чет эл компаниялари кетмоқда, балки горизонтал бурғулаш каби илғор технологияларни қўллаш бўйича ҳам мураккаб вазият юзага келди. Шунингдек, Россия компанияларининг янги конларни ишга тушириш имконияти йўқ”, дейди ЕИ вакили.
LiveБарчаси