Европа Иттифоқи Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмади
Олам
−
19 Август 2020
7087Европа Иттифоқи раҳбарлари Беларусда зўравонлик ва сайловларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилганларга қарши санкциялар жорий этишга қарор қилишди.
Бу ҳақда Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель видеоконференция орқали ўтказилган ЕИнинг фавқулодда саммитидан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Беларуьс халқи билан тўлиқ бирдамликда ва уларнинг талабларини қўллаб-қувватламоқда.
“Европа Иттифоқи Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмайди, чунки овоз бериш эркин ва адолатли бўлмаган. Сайловдан кейинги воқеалардаги зўравонлик учун жавобгарлар жазоланиши керак. ЕИ намойишчиларга қарши зўравонлик ва сайловларни қалбакилаштиришда айбдор бўлганларга қарши санкцияларни қўллайди", дейди Мишель.
Шу билан бирга, Европа Кенгаши раҳбари Беларусь халқини қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Беларусь халқига мурожаат қилиб шуни айтмоқиманки, биз сизлар билан биргамиз. Сизнинг демократия ва тинч келажакка бўлган ҳуқуқларингизни қўллаб-қувватлаймиз", дея қўшимча қилади Мишель.
Ўз навбатида, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Беларусда янги сайловлар ўтказилиши мумкинлигини эълон қилди.
“Биз Беларусь халқининг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қилаётганларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз ҳокимиятнинг тинч ва демократик ўтишини қўллаб-қувватлаймиз. Европа Иттифоқи Беларусь халқига ёрдам учун 53 миллион евро ажратади”, дейди Урсула фон дер Ляйен.
LiveБарчаси