Европа Чемпионлар Лигасида 1-тур учрашувлари якунланди

Спорт

image

Кеча, 18 сентябрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган бир неча учрашувлар бўлиб ўтди. Кечаги кун доирасида 6 та учрашув ўтказилди ва 1-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Қуйида учрашувлар тафсилотлари билан танишинг:

 “Манчестер Cити” 2-0 “Наполи”

“Манчестер Cити” ўз майдонида “Наполи”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Италияликлар сардори Ди Лоренцо 21-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Эрлинг Холанд ва Жереми Докунинг голлари “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди. “МанСити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

“Байер Леверкузен” 2-2 “Копенгаген”

Леверкузенда эса драматик учрашув бўлиб ўтди. “Байер” ва “Копенгаген” учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Дастлаб данияликлар ҳисобни очди ва ўйин якунигача ғалабага эришаётган эди, бироқ учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳатзидиакоснинг автоголи мезбонларга муҳим очко келтирди.

“Ньюкасл Юнайтед” 1-2 “Барселона”

Англияда “Ньюкасл Юнайтед” “Барселона”ни қабул қилди. Каталонияликлар Рашфорднинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ньюкасл”нинг жавоб голи Гордон томонидан киритилди. Мезбонларда ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди, аммо Каталон клуби якунда ғалабани сақлаб қолди.

“Айнтрахт Франкфурт” 5-1 “Галатасарой”

Франкфуртда “Айнтрахт” ўз томошабинлари кўз ўнгида “Галатасарой”ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Немис клуби ҳужумкор ўйини ва ёш футболчиларининг фаоллиги билан эътиборни тортди.

“Спортинг” 4-1 “Қайрат”

“Спортинг” Португалияда “Қайрат” устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда бироз суст ҳаракат қилган бўлса-да, иккинчи бўлимда португалияликлар тезкор ўйин билан рақибни таслим этди. Португалия клуби 4 дақиқада ичида 3 та гол киритишга эришди.

“Брюгге” 4-1 “Монако”

Куннинг энг кутилмаган натижаларидан бири Бельгияда қайд этилди. “Брюгге” ўз майдонида “Монако”ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Бельгияликлар илк бўлимдаёқ учта гол уриб, устунликни мустаҳкамлади. Французлар Ансу Фати орқали битта жавоб голи уришга эришди.  

Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигаси якунланган 1-тур учрашувларидан сўнг Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” жамоаси жадвалда пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринда амалдаги чемпион ПСЖ жамоаси бормоқда. Ҳар икки клубда ҳам урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи +4 ни ташкил этмоқда ва бу 1-турдан сўнг энг яхши натижа ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар Лигаси 1-тур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг