Европа чегаралари қачонгача ёпиқ бўлишига ойдинлик киритилди
Олам
−
21 Апрель 2020
6887Коронавирус пандемияси туфайли Европа чегаралари ёзгача ёпиқ ҳолда ушлаб турилиши мумкин. Бу ҳақда Ички бозор бўйича Европа комиссари Тьерри Бретон маълум қилган.
Шенген ҳудудининг чегаралари ёзгача ёпиладими, деган саволга жавоб берар экан, “кўрамиз. Аммо менимча, кутилган нарса ҳам шундай”, деди Бретон.
Европа комиссари Шенген ҳудудида ҳаракатланиш масаласига алоҳида тўхталди. “Ҳаммамиз бир қитъада эканимизни ҳамма ёдда тутиши керак. Биз ўз жуғрофиямиз ва қоидаларимизга ҳурмат билан қарашимиз лозим. Ҳамма давлатлар бир вақтнинг ўзида ўз-ўзини яккалаш режимидан чиқиб кетади, деб айта олмаймиз”, деди у.
Шу билан бирга, Бретон пандемия тугаганидан кейин бир неча ой ичида кузатилиши керак бўлган қўшимча чекловлар киритилиши мумкинлигини рад этмади.
LiveБарчаси