Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ваколатхона очади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2021 йилнинг охирига қадар Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) ваколатхонаси очилиши кутилмқоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Россиянинг пойтахти Москвада ЕОТБ бошқарув раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказган. 

Қайд этилишича, учрашув чоғида Банк ресурсларини Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятни кучайтиришга жалб этиш мақсадида ЕОТБ билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид жорий масалалар ва истиқболлар муҳокама қилинган.

Томонлар Банк тарафидан молиялаштириш учун энг истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганишга ва тегишли тайёргарлик ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олган. Шунингдек, гидроэнергетика, инфратузилмавий қурилиш ва транспорт соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик йирик лойиҳаларни амалга оширишда ЕОТБ иштирокининг истиқболлари муҳокама қилинган.

Маълумот ўрнида, ЕОТБ — минтақавий ривожланиш банки, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси томонидан 2006 йилда ташкил этилган. Айни вақтда олти давлат ушбу банкнинг аъзоси ҳисобланади. Булар: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг