Еврокомиссия Словакияни “хорижий агентлар” қонуни оқибатларидан огоҳлантирди
Олам
−
24 Июль
3416Европа Комиссияси, агар Словакия хориждан маблағ олувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) учун хорижий агент мақоми тўғрисидаги маҳаллий қонунни қабул қилишда давом этса, унга қарши расмий чора кўради. Бу ҳақда Европа комиссари Вера Йоурова Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Агар Словакия нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунни қабул қилиш борасида Венгрия йўлидан борса, биз зудлик билан қоидабузарликни бартараф этиш тартибини ишга туширамиз”, дейди у.
Ушбу процедура Европа Комиссиясининг Европа Иттифоқи давлатларидан бирига маълум бир вақт оралиғида ЕИ меъёрларининг бузилишини бартараф этиш учун қонуний талабларни қўйишни ўз ичига олади, уларнинг бажарилиши Еврокомиссия томонидан назорат қилинади. Агар бу бажарилмаса, қонунбузар мамлакатга жарима солиш имконияти билан Европа судига даъво аризаси киритилади.
Словакия парламенти чет элдан йилига 5000 евродан ортиқ маблағ оладиган ҳар қандай ННТга “чет эл кўмагидаги ташкилот” мақомини берувчи қонунни кўриб чиқмоқда.
Европа комиссари Йоурова ўтган йилнинг декабрь ойида “Демократияни ҳимоя қилиш пакети” деб номланган хорижий агентлар бўйича умумевропа директивасининг қабул қилиниши ташаббускорларидан биридир. Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларнинг манфаатларини ифодаловчи барча лоббичилар ва ташкилотларни хорижий давлатдан олинган барча тўловларни кўрсатган ҳолда Европа Иттифоқининг шаффофлик реестрида рўйхатдан ўтишга мажбур қилади. Директиванинг бир қисми сифатида ҳар бир Европа Иттифоқи мамлакати ўзининг миллий шаффофлик регистрларини яратиши керак, аммо бу фақат Европа Комиссияси томонидан қабул қилинган меъёрлар доирасида амалга оширилиши керак.
LiveБарчаси