Евро финалидаги натижадан қатъи назар Саутгейт Англия термаси мураббийлигида қолади

Спорт

image

Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтни Евро-2024’дан кейин, турнир натижаларидан қатъи назар, терма жамоа бош мураббийи лавозимида сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида ички музокаралар аллақачон бўлиб ўтган.

Қайд этиш жоиз, 2024 йилги Европа чемпионати финалида Англия терма жамоаси Испания терма жамоаси билан ўйнайди. Ушбу учрашув 14 июль куни бўлиб ўтади. Қарама-қаршиликка Берлиндаги Олимпия стадиони мезбонлик қилади.

Маълумот учун, Саутгейт 2016 йил сентябрида “уч шерлар” бош мураббийи этиб тайинланганди. Мураббийлик фаолияти давомида Саутгейт “Мидлсбро” футбол клуби ва Англия ёшлар терма жамоасида иш олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Гарет Саутгейт Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made