Евро-2024’нинг 31 ёшдан катта футболчиларидан рамзий жамоа тузилди

Спорт

image

31 ёшдан ошган футболчилардан ташкил топган 2024 йилги Европа чемпионатининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди. 

Жамоа таркибида Германия терма жамоасидан уч нафар, Нидерландиядан икки нафар вакил, шунингдек, Хорватия, Португалия, Бельгия, Англия ва Польшадан бир нафардан футболчи киритилди. 

31 ёшдан ошган футболчилардан иборат Евро-2024 рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Мануэль Нойер (38 ёш, Германия).

Ҳимоячилар: Кайл Уокер (34 ёш, Англия), Виржил ван Дейк (32 ёш, Нидерландия), Антонио Рюдигер (31 ёш, Германия), Дейли Блинд (34 ёш, Нилерландия).

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос (34 ёш, Германия), Лука Модрич (38 ёш, Хорватия), Кевин Де Брюйне (32 ёш, Бельгия), Антуан Гризманн (33 ёш, Франция).

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски (35 ёш, Польша), Криштиану Роналду (39 ёш, Португалия).

Маълумот учун, Евро-2024 финал босқичи 2024 йилнинг 14 июндан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтади. Турнир ўйинларига мамлакатнинг 10 та шаҳридаги 10 та стадион мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евро-2024 совриндорлари қанча пул ишлаб олиши маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Криштиану Роналду Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг