Евро-2020: Нидерландияга мағлуб бўлган Украина мусобақа антирекордини такрорлади

Спорт

image

Кеча, 13 июнь куни Евро-2020 мусобақасининг “С” гуруҳи жамоалари ўртасидаги учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб, Австрия ва Шимолий Македония терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Штефан Лайнер, Михаэль Грегорич ва Марко Арнаутовичнинг голларига македонлардан Горан Пандев жавоб қайтарди.

37 ёшли Горан Пандев Македония терма жамоасининг Европа чемпионати финал босқичларидаги дебют голини урди. У мусобақа тарихида гол урган энг ёши катта футболчилар орасида иккинчи бўлди. Рекорд австриялик футболчи Ивица Вастичга тегишли.

Маълумот учун, Пандев Шомуродов билан бирга “Женоа”да фаолият юритади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув Нидерландия ва Украина терма жамоалари ўртасида кечди.

Жоржиньо Вейналдум, Ваут Вегорст ва Дензел Дюмфриснинг голларига украинлар сафида Андрей Ярмоленко ва Роман Еремчук жавоб қайтарди. Андрей Шевченко шогирдлари учрашувда кичик қайтишни амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирган эдилар, бироқ ўйин якунига 5 дақиқа қолганида нидерландлар гол уриб, ғалабани илиб кетишди.

Аҳамиятли томони, Украина Европа чемпионати доирасида кетма-кет 6-мағлубиятни қабул қилиб олди. Бу орқали жамоа Югославиянинг антирекордини такрорлади. 2012 йилги мусобақада Франция терма жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг, Англия, Германия, Шимолий Ирландия, Польша ва Нидерландияга имкониятни бой берди.

Нидерландия дарвозасини қўриқлаган Мартен Стекеленбург (38 ёш-у 264 кун) мазкур чемпионат тарихидаги энг ёши катта футболчисига айланди. У Эдвин Ван дер Сарнинг рекордини (37 ёш-у 236 кун) янгилади.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг