Етти нафар тиббиёт ходими Марадонанинг ўлимида айбланмоқда

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аргентинанинг Сан-Исидро шаҳри Бош прокуратураси футболчи Диего Марадонанинг ўлими учун етти нафар тиббиёт ходимига айблов эълон қилди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берган.

Манбага кўра, шифокорлар “билвосита ният билан ўлимга сабаб бўлиш” моддаси билан 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Прокуратура хабарида таниқли футболчининг соғлиғи учун масъул бўлган тиббиёт ходимлари жамоаси бепарволик кўрсатиб, унинг ҳолатига етарлича эътибор бермагани кўрсатилган. 

Шунингдек, прокуратура ушбу ишда иштирок этган шахслар Аргентинани тарк этиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги тўғрисида сўров киритган. 

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган йил 25 ноябрь куни соат 04:00 дан 06:00 гача бўлган вақтда, ухлаб ётганида вафот этган. Марадонанинг уйига чақирилган шифокорлар унинг танаси аллақачон совуқ бўлса ҳам, уни 45 дақиқа давомида жонлантиришга ҳаракат қилган.  

Марадонанинг ўлими соат 13:15 да эълон қилинган. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳамширалардан бири Диего уйғонганини ва эрталаб ўрнидан турганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг