ЕТТБ Нукусда шамол электр станциясини қуришга 19,3 миллион доллар ажратди
Жамият
−
18 Май 2023
3279Европа тикланиш ва тарақиёт банки (ЕТТБ) Нукус шаҳридаги 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини молиялаштириш учун ACWA Power Wind Karatau компаниясига 19,3 миллион доллар кредит ажратди. Бу ҳақда Самарқадда давом этаётган банк бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишидан QALAMPIR.UZ хабар берди.
“ЕТТБ Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилиши ва эксплуатациясини молиялаштириш учун АCWА Поwер Wинд Каратау ХК МЧЖга 19,3 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда.
Лойиҳа ЕТТБнинг 2000 МВт шамол қувватини ривожлантириш бўйича ҳокимиятни қўллаб-қувватлаш дастурининг биринчи босқичи натижасидир”, дейди банк мутасаддиси.
Шунинг билан Ўзбекистонда ЕТТБ томонидан молиялаштириладиган қайта тикланувчи энергия қуввати 2700 МВт га ошадиган бўлди.
“Ўзбекистоннинг энергетика сектори мамлакат иқтисодий ўсишининг асосий омили ҳисобланади, бироқ у инфратузилманинг эскиришидан азият чекмоқда, бу эса самарасиз қувватлар, таъминотдаги номутаносиблик ва вақти-вақти билан ўчиришга олиб келади. Расмийлар Париж келишуви доирасидаги углерод нейтраллиги, энергия хавфсизлигини таъминлаш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун мамлакатнинг углерод нейтраллиги мақсадларининг бир қисми сифатида қайта тикланадиган энергия бўйича улкан мақсадларга эришиш мажбуриятини олдилар”, деган ЕТТБ.
ЕТТБ Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршад эса Орол денгизи минтақаси шамол ва қуёш ресурсларидан фойдаланган ҳолда ўз иқтисодиётини тиклаётганини айтди.
“Бу ЕТТБ кимошди савдоси бўйича маслаҳат дастури доирасидаги биринчи лойиҳа бўлиб, 2ГВт шамол энергиясини рақобатбардош савдолар орқали етказиб беришга ёрдам беради. Бу шамол энергияси учун рекорд даражадаги паст нархни ўрнатади ва йилига 178 000 тоннадан ортиқ CО2 эмиссиясини тежаш имконини беради”, дейди у.
Маълумот учун, ЕТТБ ҳозиргача Ўзбекистонда 2700 МВт қайта тикланадиган энергия қувватини молиялаштирган. Бундан ташқари, банк, 2000 МВт шамол энергиясини рақобатбардош савдолар орқали этказиб бериш дастури бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келади.
Karatau ГЭС лойиҳаси ушбу дастур доирасидаги биринчи лойиҳадир. Қолаверса, бу мамлакатнинг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни доирасида ишлаб чиқилаётган қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича биринчи лойиҳадир. У, шунингдек, аёлларнинг мамлакатнинг қайта тикланадиган энергия секторидаги иштирокини қўллаб-қувватлайди. Ҳомий ACWA Power Wind Karatau маҳаллий техник институтлар билан ҳамкорликда янги гендерга мос сертификатланган стажировка дастурини жорий этиш орқали маҳаллий истеъдодлар захирасини кенгайтириб, мамлакатдаги ёш аёллар учун бозорга мос кўникмалар ва ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтиради.
ACWA Power Wind Karatau ХК МЧЖ Ўзбекистонда рўйхатга олинган ва ЕТТБнинг амалдаги мижози бўлган Саудия Арабистони рўйхатга олинган ACWA Power компаниясига тегишли масъулияти чекланган жамиятдир.
Эслатиб ўтамиз, ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи институционал инвестор бўлиб, 135 та лойиҳага 4 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган.
LiveБарчаси