Етакчилардан йирик ғалаба. Ла Лигада кимлар очко йўқотди ?
Спорт
−
03 Ноябрь 2025 1689 3 дақиқа
Кеча, 2 ноябрь куни Испания Ла Лигасида 11-тур учрашувлари якунига етди. Турда пешқадам “Реал Мадрид” ўз майдонида “Валенсия”ни йирик ҳисобда таслим этди. “Барселона” “Эл- Класико”даги мағлубиятдан кейин “Элче” клуби устидан 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Атлетико Мадрид” ҳам мухлислари қаршисида “Севилья”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Турдаги барча учрашувлар тафсилотлари билан танишинг:
“Депортиво Алавес” 2:1 “Эспаньол”
Бу учрашув жанговар ва қизиқарли бўлиб ўтди. “Алавес” учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳисобни очди ва бўлим сўнгида ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. “Эспаньол” эса иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартирди, бироқ бу дурранг натижа учун етарли бўлмади.
“Атлетико Мадрид” 3:0 “Севилья”
“Метрополитано”даги ўйинда “Атлетико” бутунлай устунлик қилди. “Севилья” тўлиқ ўйин давомида ҳимояда ўйнашга мажбур бўлди ва қаршилик кўрсата олмади.
“Барселона” 3:1 “Элче”
“Барселона” ўз майдонида ишончли ўйин намойиш этди. Ламин Ямаль, Торрес ва Рашфорднинг голлари жамоага ғалаба келтирди. “Элче” иккинчи бўлимда қарши ҳужумда имкониятларга эга бўлди, бироқ жамоа бу имкониятлардан фойдалана олмади.
“Реал Бетис” 3:0 “Майорка”
“Бетис” ўз мухлислари олдида фаол ўйин кўрсатди. Севиляликлар ўз майдонига рақиблар дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритди. Меҳмонлар эса имкониятлардан фойдалана олмади.
“Гетафе” 2:1 “Жирона”
“Гетафе” бу турда сенсация яратди. Ўз майдонида фаворит саналган “Жирона”ни мағлуб этди. Жамоа яхши ташкил этилган ҳимоя ва тезкор қарши ҳужумлар билан ғалабага эришди. “Жирона” иккинчи бўлимда фаол ўйнади, лекин барча имкониятларини голга айлантиришни имкони бўлмади.
“Реал Мадрид” 4:0 “Валенсия”
“Бернабеу”да “Реал” мухлисларига ёрқин шоу тақдим этди. Беллингҳем, Мбаппе ва Каррераснинг голлари орқали “Қироллик клуби” осон ғалаба қозонди. “Валенсия” бутун ўйин давомида деярли ҳеч нарса қила олмади “Реал” эса бу ғалаба билан пешқадамликни яна ҳам мустаҳкамлаб олди.
“Реал Сосиедад” 3:2 “Атлетик Бильбао”
Баск дербиси яна бир бор драматик тус олди. “Сосиедад” биринчи бўлимда икки бор ҳисобда олдинга чиқди, аммо “Атлетик” ҳар сафар жавоб қайтарди. Аммо ўйин сўнгги дақиқасида “Сосиедад” ғалабани тортиб олди.
“Леванте” 1:2 “Сельта”
“Леванте” учрашувнинг 30-дақиқасидан бир киши кам бўлиб майдонда ҳаракат қилади, аммо шунга қарамай сўнги дақиқаларгача дурранг натижани сақлаб келаётган эди. “Сельта” футболчиси Мигель Романнинг учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда киритган голи жамоасига ғалабани тақдим этди.
“Вильярреал” 4:0 “Райо Вальекано”
“Сариқ суворилар” бу турда “Райо” йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу натижадан кейин “Вильярреал” турнир жадвалида 3- поғонага мустаҳкам жойлашиб олди.
“Реал Овьедо” – “Осасуна”
Бу учрашув бугун, 3 ноябрь куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан сўнг Мадриднинг “Реал” жамоаси 30 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Барселона” 25 очко билан 2, “Вильярреал” эса 23 очко билан 3-ўринни бант этган. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 8 ноябрь старт олади.