“Ёшлар” телеканалига янги директор тайинланди
Жамият
−
01 июл 2019 12634 1 дақиқа
Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалига янги директор тайинланди. Унга кўра, Қобилжон Аҳмедов “Ёшлар” телеканали директори лавозимига тайинланди.
Қобилжон Аҳмедов тажрибали, журналистика соҳасида катта мактаб ва салоҳиятга эга бўлган кадрлардан бири. У Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган.
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассосиацияси ижрочи директори, НТТ телеканали директори, “Даракчи” газетаси бош муҳаррири ва директори, “MY5” телеканали директори лавозимларида ишлаган.
Аҳмедовгача “Ёшлар” телеканали директори лавозимида Хайрулла Нуриддинов, Озодбек Назарбеков, Мадамин Сафаров фаолият юритган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август