Ёшлар орасида янгиликлардан узоқлашиш кучаймоқда

Олам

image

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ёшлар анъанавий янгиликларни кузатишдан тобора юз ўгирмоқда. Тадқиқотчилар эса журналистика жамият учун ҳануз ўз аҳамиятига эга эканини айтишмоқда. Бу ҳақда “DW Global Media Forumида Reuters Digital News Report” маълумот берди.

Ҳисоботнинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, ёш фойданувчилар телевидения ёки ахборот воситаларининг веб-сайтлари ва иловаларга қараганда ижтимоий тармоқлар ва видео платформаларда кўпроқ янгиликлар истеъмол қилади.

АҚШда 25 ёшгача бўлган барча респондентларнинг учдан бир қисми ҳеч қачон телевизорда янгиликларни томоша қилмасликларини ёки янгиликлар веб-сайтларидан мунтазам фойдаланмасликларини айтган.

Тадқиқот муаллифи Жим Эганнинг сўзларига кўра, ёшлар ижтимоий тармоқлар ва видео платформалар доимий фойдаланувчилари, лекин бу ерда янгиликларга бўлган ишонч энг паст даражада.

Шунингдек, ушбу тадқиқотда видео форматлар тобора оммалашаётгани айтилган. Сўровномада қатнашганларнинг қарийб 75 фоизи ҳафтада бир марта янгиликлар видеоларини томоша қилишларини маълум қилган. Айниқса, YouTube, TikTok ва Instagram энг оммабоп платформалар қаторидан жой олган.

Ёшлар орасида нафақат TikTok, YouTube Shorts каби видеолар машҳур, балки қатнашчиларнинг тахминан 20 фоизи доимий равишда 20 дақиқадан ортиқ давом этувчи видеоларни ҳамда YouTube’даги жонли янгилик дастурларни томоша қилишлари аниқланган.

Тадқиқотчи сўровда қамраб олинган 48 та мамлакатда 29 тасида ишонч камида 3 фоизга пасайганини айтиб ўтган, бу тенденция давом этиши мумкинлиги билан огоҳлантирган. Шунга қарамасдан, журналистиканинг жамиятдаги ўрни сақланиб қолаётгани таъкидланган.

Мумтозбегим Абдумўминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг