Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча ваколатлар берилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган. 

Қонунга кўра, Ёшлар ишлари агентлигига қуйидаги ваколатлар берилади.

•  ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат олиб бориш;

•  ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда иштирок этиш;

•  ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини бартараф қилиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш. 

Шунингдек, махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат органлари ҳамда ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларнинг ижроси тўғрисида асослантирилган тушунтиришлар тақдим этиш талаби билан сўровлар юборишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари махсус ваколатли давлат органи билан мажбурий тартибда келишилиши қонунан мустаҳкамланмоқда.

Қонун билан Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоялаш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг