Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими раҳбари ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда
3-саҳифа
−
14 Июль 2023
8299Ёшлар ишлари агентлигининг Қарши шаҳар бўлими раҳбари ўз ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Лавҳада айтилишича, ходимнинг жағ қисмидан жарроҳлик амалиёти амалга оширилган ва шу сабабли у воқеани баён этиб беролмаган. Аммо унинг онаси ҳолат қандай юз берганини сўзлаб берган.
“Топшириқларни бажардингми деган ва раҳбари уни олдига чақирган. Топшириқларни бошлиғига телефонда кўрсатаётганда раҳбари ўғлимнинг жағига урган. У инсоннинг боласими? У ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига, уриб, жағини синдиряпти”, дейди жабрланувчининг онаси.
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, йиғилишда раҳбар ва ходим ўртасида ўзаро ҳурматсизлик бўлган. Яъни ходим ўз раҳбарига ҳурматсизлик қилган. Аммо йиғилишдан сўнг хонада уларнинг иккиси қолган ва шу сабабли ҳолат бўйича аниқ маълумот йўқ.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган.
LiveБарчаси