Ёшлар билан самимий суҳбат ўтказилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ойлигининг олдинги йилларга нисбатан фарқли жиҳати шундаки, бу йил ҳар бир қатлам учун алоҳида лойиҳа ва тадбирлар мўлжалланган.

Жумладан, ойлик доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар 13-16 декабрь кунлари Тошкент вилоятида уюшмаган ёшлар учун спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширди. Қуролли кучлар академиясининг ўқув дала полигонида бошланган учрашувлар Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да давом этди.

Унда  “Тутқунлик” бадиий фильми намойиши ва фильм ижодкорлари билан учрашув, ҳарбийлар ва Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар чиқишлари, ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг намойиши, турли спорт мусобақалари, маънавий-маърифий суҳбатлар бўлиб ўтди. Айниқса, психологлар билан тренинглар ёшлар учун ҳаёт давомида қўл келиши аниқ.

Лойиҳанинг якуний ёпилиш маросимида анъанавий учрашувлардан воз кечилиб, гулхан атрофида куй-қўшиқлар билан дилдан суҳбат ўтказилди. Ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди, мурожаат ва муаммолар ўрганиб чиқилди, ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Бу каби лойиҳалар ёшлар билан масофани янада яқин қилишга, самимий ва ноанъанавий муносабатлар ўрнатилишига ҳисса қўшади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг