“Ёш китобхон оила” – финалга бир қадам қолди

Жамият

image

Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси каби ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мамлакатимизда илк маротаба “Ёш китобхон оила” танлови ташкил этилмоқда. 

Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган танловининг биринчи босқичи якунига етди. 

Танловда иштирок этиш учун республика миқёсида 10 мингга яқин ёш оилалардан аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 400 дан ортиғи саралаш босқичида юқори натижаларни қайд этди. Бевосита мазкур оилалар эндиликда ҳудудий босқичда китобхонлик савиясини синовдан ўтказишади.

Иккинчи босқич 6-31 июль кунлари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу босқичида иштирокчилар 2 та шарт асосида беллашадилар. Биринчи шартга мувофиқ, иштирокчилар тавсия этилган адабиётлардан тузилган 4 та саволга жавоб беришлари лозим. Иккинчи шартда эса бирор асардан парча ўқиб эшиттирилади. Иштирокчилар ўқилган эпизод қайси асардан олинганлигини ҳамда унинг мазмунини, ғоясини очиб беришлари керак. 

Ҳар иккала шарт натижасига кўра юқори балл тўплаган бир нафар оила танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Ташкилотчилар томонидан расмий телеграм каналларда танловнинг Низоми ҳамда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати жойлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, танловнинг якуний босқичида ғолибликка эришган ёш оила Президенти совғаси – “Spark” автомобилига сазовор бўлади. Иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган оилалар ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши назарда тутилган.

Ёшлар ишлари агентлиги


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг