Ёш Грета яна ҳибсга олинди

Олам

image

Швециялик иқлим фаоли Грета Тунберг Нидерландиядаги норозилик намойишида ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Иқлим ўзгариши фаоллари ва уларнинг сафидаги машҳур экофаол Грета Тунберг Нидерландиянинг Гаага шаҳридаги автомагистрални тўсиб қўйишган. Мазкур йўл А12 трассаси бўлиб, бу йўл шаҳарни мамлакатнинг бошқа йирик аҳоли пунктлари билан боғлайди.

Норозилик митинги иштирокчиларининг ушбу ҳаракатларига нисбатан маҳаллий полиция томонидан айрим чоралар қўлланди. Хусусан, намойишлар давомида полиция уларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 6 июль куни полиция 21 ёшли Тунбергни Гаагадаги “Йўқ бўлиб кетиш исёни” ҳаракати томонидан уюштирилган митинг жойидан олиб кетган.

Хабарларга кўра, фаоллар қазиб олинадиган ёқилғиларга субсидиялар берилмаслигини талаб қилмоқда. Сўнгги ойларда ҳукуматни қазиб олинадиган ёқилғи субсидияларини тўхтатишга чақирган намойишчилар томонидан йўллар ўнлаб марта тўсиб қўйилган. “Йўқ бўлиш исёни” фаоллари ўзларининг талаблари қондирилмагунгача намойишларни давом эттиришга ваъда беришди.

Маълумот ўрнида, Грета Тунберг жорий йилнинг апрель ойида ҳам Гаагадаги шунга ўхшаш намойишдан полиция томонидан олиб кетилган эди. Май ойи охирида у Швециянинг Мальмё шаҳрида Исроилнинг “Eurovison” танловида иштирок этишига қарши Фаластин тарафдорлари намойишлари чоғида ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грета Тунберг Нидерландия Гаага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made