Ермак: “Украина “инвестиция олами Маккаси”га айланиши мумкин”

Олам

image

Украина Республикаси Президенти девонида мамлакатни сармоядорлар учун жозибадор қилиш бўйича режа бор. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Президент девонининг янги раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

"Бизнинг мақсадимиз – Украинани бугунги кундаги "инвестиция оламининг Маккаси"га (дунё мусулмонларининг зиёрат қилиш маркази - таҳ.) айлантиришдир", деди Ермак. Расмийнинг таъкидлашича, унинг бу мақсадга эришадиган аниқ қадамлари ва дастурлари бор.

Девон раҳбарининг қайд этишича, ҳозирда юқорида айтилган мақсадни амалга ошириш учун барча амалдорлар ҳаракатни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Ермак кеча, 11 февраль куни Президент Владимир Зеленский фармонига кўра Украина Президенти девони раҳбарлигига тайинланди. Аввал бу лавозимда Андрей Богдан ишлаган эди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made