Ерга самолёт катталигидаги астероид яқинлашмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 17 август куни 2025 PM номли, диаметри 50 метр бўлган астероид Ер ёнидан учиб ўтади. Бу ҳақда Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.

Лабораториянинг маълумотига кўра, у хавфли тоифага киради, бироқ унинг Ерга тушиш эҳтимоли жуда паст.

Қайд этилишича, у Ердан Ой орбитаси диаметрига тенг масофада ўтади. NASA’нинг Реактив ҳаракат лабораторияси ҳам бу ҳодиса ҳақида огоҳлантирган. “Newsweek”нинг ёзишича, 2025 PM’нинг ўлчами самолётга тенг бўлиб, Ерга энг яқин масофада – 654 минг миль (1 миллион километрдан ортиқ) масофадан ўтади. 

NASA, шунингдек, диаметри 55 фут (16,7 метр) бўлган 2025 PR1 астероидини ҳам кузатмоқда. У 16 август куни Ердан 609 минг миль (980 минг километр) узоқликда ўтади.

Қуёш астрономияси лабораторияси 2025 PM’ни хавфли астероидлар рўйхатига киритган, чунки у Ерга ғайриоддий яқин келади (бу тоифага Ой орбитаси диаметрининг 10 бараваридан яқинроқ ўтадиган жисмлар киради). Бу йил шунга ўхшаш масофада каттароқ осмон жисми яна бир марта, сентябрь охирида учиб ўтиши кутилмоқда.

2025 PM Apollon гуруҳига киради – бу Ердан ташқарига чиқиб, кейин яна кесиб ўтадиган орбиталарга эга бўлган астероидлар саналади. Уни 1 август куни аниқлашган. Олимлар унинг хусусиятлари ҳали яхши ўрганилмагани, эҳтимол учувчи моддаларсиз тошли ғишт бўлишини тахмин қилмоқда. 
Шунингдек, олимлар 2029 йилнинг апрелида диаметри 375 метр бўлган Apofis астероиди Ерга 32 минг километр масофагача яқинлашишини айтган. Уни Европа, Африка ва Осиёда яшовчи қарийб 2 миллиард киши оддий кўз билан кўра олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар астероиднинг Ой билан тўқнашуви туфайли Ерга метеорит ёмғирининг ёғишини башорат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

астероид Ер NASA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг