Ерга рекорд даражада кўп астероидлар яқинлашмоқда — БМТ
Олам
−
29 Июль 2021
218022020 йилда 40 дан ортиқ мамлакатдаги астрономик расадхоналар 39,5 миллионга яқин астероид ва кометаларни кузатиб, шу бўйича қайдларни тўплаган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича қўмитаси таркибидаги илмий-техник кичик қўмита ҳисоботида айтилган.
Олимлар 2021 йил 17 апрель ҳолатига кўра, Eрга яқинлашаётган 25 647 тага яқин осмон жисмларини рўйхатга олган. Рўйхатга олинганлар орасидан 2180 та астероид Ер орбитасидан 8 миллион километр узоқликда учиб ўтади.
“Ушбу рақамлар катта бўлишига қарамасдан Қуйи қўмита Ерга яқинлашаётган объектларнинг атиги 40 фоизинигина аниқлашганини таъкидлади. Ҳозирда сайёрамизга рекорд даражада кўп астероидлар хавф солмоқда”, дейилади ҳисоботда.
Маълумот ўрнида, март ойида NASA яқин 100 йил ичида Ернинг астероидлар билан тўқнашиш хавфи қай даражадалигини баҳолаб, осмон жисмлари сайёра билан тўқнашмайди деган хулосага келган.
Шунингдек, Eр учун энг хавфли Aпофис астероидини кашф этган олимлар унинг 2029 йилда Ер билан тўқнашиши мумкинлигини даъво қилганди. Бироз ўтиб улар астероид 2029 йил 13 апрелда Ернинг марказидан 37,6 минг км узоқликда учиб ўтишини ҳисоблаб чиқиб, тўқнашув эҳтимолини рад этди. Кейинчалик олимлар 2036 йилда ҳам Aпофиснинг Ер билан тўқнашиши хавфини истисно қилишган.
LiveБарчаси