Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда

Олам

image

Ереванда ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, намойишчилар йўлларни тўсмоқда. Намойишчилар етакчиси Бош вазир Никол Пашинянни истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.  Бу ҳақда “News.am” нашри хабар берди.

“Арманистон махсус кучлари Ереванда намойишларда қатнашган намойишчиларни ҳибсга олишни бошлади”, деб ёзади нашр.

Намойишлардан олинган жонли кадрларда полиция йўлларни тўсиб қўйган намойишчиларни ҳибсга олганини кўриш мумкин. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Арманистон бўйлаб кўча ва магистраль йўлларни тўсиб қўйган 67 киши қўлга олинди.

Бундан ташқари, полиция намойишчилар етакчиси, Арман апостол черкови Тавуш епархияси раҳбари, архиепископ Баграт Србазан (Галстанян) Саят-Нова проспекти ва Абовян кўчаси чорраҳасида транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган машинани кўчиришга уринган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг