Ереванда митинг. Мухолифат Лочин йўли ёпилишида Пашинянни айбламоқда

Олам

image

Кеча, 28 декабрь куни Ереванда мухолифат партияси ёшлар ташкилотларининг бир неча юз нафар аъзоси Бош вазир Никол Пашиняндан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасидан Арманистонгача бўлган ягона йўл бўлган Лочин йўлагини очиш чораларини кўришни талаб қилиб, мамлакат ҳукумати биноси томон юриш бошлади. Норозилик акцияси маҳаллий ахборот порталлари томонидан жонли эфирда узатилмоқда. 

“Никол Бердзор (Лочин) йўлагини тўсиб қўйди, унинг сиёсати Арманистон ва Арцахнинг (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси) ҳозирги ҳолатига олиб келди, буларнинг барчасига у ҳақиқий айбдор”, дейди намойиш иштирокчиларидан бири.

12 декабрь куни ўзларини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Баку норозилик акциясидан мақсад ҳеч қандай йўлни тўсиб қўйиш эмаслигини, фуқаролик воситалари ҳар икки йўналишда ҳам эркин ҳаракатлана олишини билдирди. 

Ереван буни Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади. Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян аввалроқ Ереван БМТ ва ЕХҲТ Минск гуруҳини Лочин коридорига баҳолаш миссиясини жўнатишга чақиргани ҳақида хабар берган эди. Республика Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилганидек, Тоғли Қорабоғда қамал туфайли озиқ-овқат тақчиллиги бошланган. 14 декабрь куни Арманистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Озарбайжонни Лочин йўлагини очишга мажбурлаш талаби билан мурожаат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг