Ереван тинчлик учун Конституцияни ўзгартириши мумкин – Пашинян 

Олам

image

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик нафақат мумкин, балки қўл остида. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида маълум қилди.

“Яқинда, 2024 йилнинг 30 августида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳар икки давлат демаркация комиссияларининг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низом имзоланди. Бу биринчи икки томонлама ҳуқуқий шартномадир. Де-юре икки давлатнинг бир-бирига ҳудудий даъвоси йўқлиги яна бир бор тасдиқланди, энди кейинги қадамни ташлаш ҳамда тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисида шартнома имзолаш қолди”, дейди Арманистон Бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, ҳали кўп муҳим масалалар ҳал қилинмаган бўлиб, Арманистон ва Озарбайжон мисолида келишилган моддалар моҳиятан тинчлик, бир-бирларига ҳудудий даъволарнинг йўқлиги ва келажакда бундай талабларни қўймаслик ва дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олади. 

"Биз ҳозир Озарбайжон билан 80 фоиз келишилган тинчлик шартномасини имзолашга тайёрмиз. Агар тинчлик шартномаси Арманистон Конституциясига зид бўлиб чиқса, Ереван тинчлик учун Конституцияни ўзгартириши керак бўлади", деди у БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистон Конституциясида мустаҳкамланган мамлакатга қарши ҳудудий даъволарни “йўқ қилиш кераклигини” айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон БМТ Никол Пашинян Арманистон Конституция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг