Ер ядроси ичида номаълум қатлам топилди
Бу қизиқ
−
05 Март 2021
11804Австралия Миллий университети олимлари Ер сайёрасининг ядросида номаълум қатлам мавжудлигини тасдиқлади. “Journal of Geophysical Research” журналида чоп этилган тадқиқот ҳақида “Phys.org” хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар Ернинг ички ядросининг кўплаб моделларини Халқаро сейсмология маркази томонидан тўпланган сейсмик тўлқинларнинг сайёра ички қисмида ҳаракатланиш вақти тўғрисидаги маълумотлар билан таққослаган. Маълум бўлишича, кузатилган ҳолат ядро анизотропиясининг бир қанча эҳтимолий вариантларига тўғри келади, яъни у сейсмик тўлқинларнинг тезлигига таъсир қилувчи маълум ички тузилишга эга.
Баъзи экспертлар ички ядро материаллари тўлқинларнинг экваторга параллель равишда тезроқ ҳаракатланишига олиб келади, деб ҳисоблайди. Бошқалари эса юқори тезлик Ернинг айланиш ўқига параллель равишда ҳаракатланадиган тўлқинларга хослигини таъкидламоқда.
Бу шуни кўрсатадики, Ер дастлаб пайдо бўлган вақтда икки алоҳида совутиш фазасини бошидан кечирган ва ички ядрони ташкил этувчи темир кристаллари турлича тўпланиб, янада мураккаб тузилишга эга бўлган.
LiveБарчаси