Ер участкаларини ажратишда янги тизим жорий этилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан:

•    Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар ер участкаларини ажратишнинг шаффоф ва тезкор тизимини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади:

•    қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ажратишда шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда тегишли материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишиш механизмини жорий этиш;

•    фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги ер майдонларини аукцион асосида ажратиш бўйича “YER IJARA” автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш.

•    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қишлоқ туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

•    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ва уларни аҳолига имтиёзли лизинг шартлари асосида бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

•    Бунда интенсив боғ ва токзорларни тайёр ҳолатда барпо этиш ва уларни аҳолига 3 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларда имтиёзли лизинг шартлари асосида бериш назарда тутилади.

•    Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар қуйидагилар юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади:

•    захира ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари, ўрмон фонди ҳудудида экотуризмни ривожлантириш учун қулай майдонларни аниқлаш;

•    туризмни янада ривожлантириш мақсадида махсус жойларни ташкил этиш учун ҳудудларни аниқлаш;

•    сув хўжалиги соҳасида туризмни ривожлантириш мақсадида сув фонди ерлари, шу жумладан, сув омборларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш белгиланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ер ресурслари сув фонди

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made