Президент айрим ҳокимларнинг ердан тўғри фойдаланмаётганини танқид қилди
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
7746Бугун, 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.
Маълум қилинишича, унда Ўзбекистондаги 44 миллион 800 минг гектар ер майдони, 8 миллион 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмагани қайд этилган. Шунингдек, ҳозирда мавжуд бино ва иншоотларнинг шартли кадастр қиймати 70 миллиард долларни ташкил қилаётгани, бироқ уларнинг ҳақиқий бозор баҳоси бундан камида 4-5 баробар кўплигига алоҳида тўхталиб ўтилган.
“Бунга ернинг бозор қийматини ҳам қўшса, биласизларми аҳоли ва тадбиркорларда қанчадан-қанча иқтисодий актив бўлади”, деган Президент.
Бунинг учун, энг аввало, ер ҳисобини жой-жойига қўйиш шартлиги, лекин айрим ҳокимлар ва вазирлар буни ҳисоб-китобини ҳали ўйлаб ҳам кўрмагани, ўзига бирор-бир вазифа ҳам белгилаб олмагани қайд этилган.
Бундан ташқари, охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилгани таъкидланган. Шу билан бирга, давлат раҳбари қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлигини айтиб ўтган.
Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилган.
Шунигдек, аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими ҳам йўлга қўйилиши белгиланган.
LiveБарчаси