Ер кодексига ўзгартириш киритилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 23-моддаси (Ер участкалари бериш (реализация қилиш) тўртинчи қисм билан тўлдирилади.

Унга кўра, янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқи электрон аукцион асосида сотилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Модданинг тўртинчи–олтинчи қисмлар тегишинча бешинчи–еттинчи қисмлар деб ҳисобланади.

24-модданинг (Ер участкаси ижараси) ўнинчи қисми “Ер участкаларини ижарага бериш” деган сўзлардан кейин “, шунингдек янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқи электрон аукцион асосида сотиш” деган сўзлар билан тўлдирилади.

Яъни, ер участкаларини ижарага бериш, шунингдек янги фойдаланишга киритиладиган ерларнинг ижара ҳуқуқи электрон аукцион асосида сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ер кодекси

Баҳолаганлар

288

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг