ЕОИИнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйган тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими?
Жамият
−
14 Апрель 2020
7677Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 31 март куни бир қатор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Иттифоқ ҳудудидан экспорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Мазкур тақиқ 2020 йил 30 июнга қадар белгиланган. Рўйхатдаги тақиқланган товарларнинг қайсилари Ўзбекистон Республикасига импорт қилинар эди ва бу қарор мамлакат учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси Руслан Абатуров шу масалада фикрларини билдирди.
Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ давлатларидан импорти сифатида киритилаётган маҳсулотлар. Қозоғистон Республикасидан импорт қилинаётган гуруч бундан мустасно, Қозоғистонга гуруч экспорт қилиш тақиқланмаган.
Юқоридаги жадвалдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, пиёз, саримсоқ, шолғом, жавдар, гречка, тариқ, гречкадан тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг тақиқланиши Ўзбекистондаги озиқ-овқат хавфсизлининг барқарорлигига таъсир қилмайди, чунки Ўзбекистон бу молларни ЕОИИ ҳудудидаги давлатлардан деярли импорт қилмайди. ЕОИИ мамлакатларидан нисбатан сезиларли ҳажмда ёки қишлоқ хўжалиги учун хом ашё сифатида импорт қилинадиган гуруч, соя ва кунгабоқар уруғи экспортига қўйилган тақиқлар айрим хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Гуруч
2019 йилда Ўзбекистонга 13,8 миллион доллар қийматидаги гуруч импорт қилинди, шундан ЕОИИдан 9,3 миллион долларлик, шу жумладан Қозоғистондан 8,1 миллион долларлик (Умумий импорт қилинган гуруч ҳажми 2017 йилда 27,8 минг доллар, 2018 йилда эса - 6,3 миллион долларга тенг бўлган). 2020 йил январь-февраль ойларида асосан Қозоғистон, Покистон ва Россиядан 13,8 минг долларлик гуруч импорт қилинди.
Графикдан кўриниб турибдики, гуруч импорти ўтган йилнинг ўрталаридан буён пасаймоқда ва жорий йилнинг биринчи ойларигача паст даражада сақланиб қолди, буни 2019 йилда мўл гуруч ҳосили билан изоҳлаш мумкин. Ҳолбуки 2018 йилда қурғоқчилик туфайли шоли экинлари ҳосили жуда кам бўлди, бу эса четдан кўпроқ гуруч импорт қилиш заруратини туғдирди. Шу муносабат билан жорий йилда мамлакатда гуруч етишмаслиги кутилмаяпти. Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда Қозоғистон Ўзбекистонга асосий гуруч етказиб берувчи бўлган ва ЕОИИ томонидан ўрнатилган гуруч экспортига қўйилган тақиқ Қозоғистонда ишлаб чиқарилган гуручга таалуқли эмас.
Ўсимлик ёғлари учун хом ашё
Соя ва кунгабоқар уруғлари Ўзбекистонда катта миқдорда етиштирилмайди. Ушбу хом ашёлардан тайёрланган маҳсулотларнинг асосий қисми - асосан ўсимлик ёғи чет элдан келтирилади ва асосий етказиб берувчилар айнан Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари – Россия ва Қозоғистондир.
Маҳаллий ёғ-мой саноати озиқ-овқат саноати учун ҳам, бир қатор соҳалар учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқаради. Бу мойли ўсимликларни ишлаб чиқариш, ўсимлик мойларини турли хил маҳсулотларга - ишлаб чиқариш мумкин бўлган ва техник ўсимлик мойлари, маргаринлар, саноат мойлари, майонезлар, глицерин, хом ва дистилланган ёғ кислоталари, кир ювиш воситалари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ўз ичига олади. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси веб-сайтида тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, мамлакатда ёғ-мой маҳсулотларига бўлган йиллик талаб 400 минг тоннадан ошади. Истеъмол бозорида ўсимлик ёғининг ўртача истеъмоли аҳоли жон бошига йилига камида 14 кг. Бундан ташқари, қайта ишлаш саноати эҳтиёжи йилига 250 минг тоннани ташкил этади. Мамлакатда 240 дан ортиқ ёғ-мой корхоналарида 15 минг киши ишлайди. Мавжуд ўсимлик мойини ишлаб чиқариш қуввати йилига 425 минг тонна. Айни пайтда мамлакатда қарийб 280 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилмоқда. Шундан 82 минг тонна кунгабоқар ёғи. Қолган қисми импорт ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда 159,5 минг тонна ўсимлик (тозаланган) ёғ ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 185,1 минг тонна ишлаб чиқарилган. Бу йилнинг дастлабки икки ойида 26,7 тоннани ташкил этди, шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,1 фоизга камайди.
Шу билан бирга, ўсимлик мойини, хусусан, соя ва кунгабоқар ёғини ишлаб чиқариш ҳам хом ашёнинг импортига боғлиқ. 2019 йилда ишлаб чиқариш қувватлари 800 минг тонна соя ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлашга имкон берди. Ўзбекистон учун одатий бўлмаган мойли экин майдонларининг кўпайишига қарамай, ишлаб чиқариш қувватларини ўрнатиш учун ўз хом-ашё базаси ҳали ҳам етарли эмас. 2019 йилда 269 минг тонна кунгабоқар уруғи ва 17 минг тонна соя уруғи импорт қилинди, яъни қайта ишлаш қувватининг 35 фоизи импорт хом ашё ҳисобига таъминланади ва мавжуд қувватлар тўлиқ тўлдирилмаган шароитда ишлаб чиқариш ҳажмида импорт қилинадиган хом ашёнинг улуши юқори бўлади.
2019 йилда майдаланган ёки майдаланмаган соя уруғи 7,3 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт қилинди, унинг 99 фоизи ЕОИИ мамлакатлари - Россия ва Қозоғистондан ҳиссасига тўғри. Жорий йилнинг дастлабки ойларида импорт ҳажми ошди. Соя уруғи мамлакатда ўсимлик мойини ишлаб чиқариш учун ишлатилганлиги сабабли, ҳозирги вақтда республикада соя хом ашёси заҳираси мавжуд эмас, дейиш мумкин. Мазкур вазиятда ЕОИИ томонидан киритилган тақиқ маҳаллий ёғ ишлаб чиқарувчиларга салбий таъсир қилади ва тегишли тайёр маҳсулотлар импортининг ошишига олиб келади.
Кунгабоқар уруғлари. Ўзбекистон ёғ-мой саноати кунгабоқар уруғлари импортига боғлиқ. Асосий етказиб берувчилар - Қозоғистон ва Россия. 2019 йилда 78 миллион доллар импорт қилинган, шундан 76,2 миллион доллари ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган. Бу йилнинг дастлабки икки ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Шу асосда ҳар йили тайёр кунгабоқар ёғи импорти ошиб бормоқда.
Шундай қилиб, агар ҳозирги вақтда ёғ-мой корхоналарида хом ашё заҳиралари мавжуд бўлмаса, ЕОИИ давлатларидан уруғлик импортининг тўхтатилиши кунгабоқар ёғини маҳаллий ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин ва унинг импорти кўпайиши мумкин. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлар импорти жўғрофиясини диверсификация қилишга мажбур қилади. Бундан ташқари, ушбу тақиқни ЕОИИ мамлакатларидаги эпидемиологик вазият ёмон тарафга ўзгарган ўзгаришига тайёр бўлиш керак. Бундан ташқари, ЕОИИ томонидан тақиқланган товарлар рўйхатини кенгайтирилиши ҳам мумкин.
Кўрилаётган чоралар. Яқин савдо шерикларимиз томонидан бир қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортига қўйилган таъқиқлардан келиб чиқадиган хатарлар ҳақида гап кетганда, мамлакатда иқтисодиётнинг импортга боғлиқ тармоқлари ва озиқ-овқат бозорига салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган чораларни ҳам таъкидлаб ўтиш зарур бўлади.
Шу жумладан, ёғ-мой саноатида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш сиёсати фаол олиб борилмоқда. Олдинги йилларда корхоналарда замонавий ишлаб чиқариш технологиялари жорий этилиб, хомашё базаси тобора кўпайиб бормоқда. 2019 йилда “Ўзёғмоймаҳсулот”ассоциацияси таркибига кирувчи корхоналари томонидан 6 та лойиҳа бўйича 21 минг тонна маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Импорт ўрнини босиш ҳажми 10 млн. АҚШ долларидан ошган бўлса, 2019 йилда уюшма корхоналари томонидан 140 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Кейинги йилларда маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайиши кутилмоқда. Мой уруғларини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилдаги 51 минг тоннадан 2021 йилда 100 минг тоннагача ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2023 йилга келиб кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш қувватини йилига 1,1 млн. тоннагача ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ислоҳотлар доирасида саноат корхоналарига импорт қилинадиган мойли ўсимликларига қўйилган божхона тўловларини бекор қилиш, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар импортини ҚҚСни тўлашдан озод қилиш шаклида имтиёзлар берилди.
Бироқ, бир қатор тармоқларнинг импортга боғлиқлиги сақланиб қолганда ва CОВИД-19 га биноан кўрилган чоралар шароитида, қўшимча давлат кўмагисиз қийин аҳволга тушиб қолган корхоналар учун курашиш қийин бўлади. Давлат инқирозга қарши кенг кўламли чора-тадбирларни қабул қилди, бу эса корхоналарни ишлаб чиқариш ва бандликни қийин шароитларда сақлашга имкон беради. Улар орасида қуйидагиларни таъкидлаш лозим:
• коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарнинг банкротлик процедураларини бошлашга 2020 йил 1 октябргача мораторий эълон қилиш;
• мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашни кечиктириш ва фоизларни тўлашни тўхтатиб қўйиш;
• кредитлар бўйича тўловларини кечиктириш;
• ташқи савдо операцияларидан муддати ўтган дебиторлик қарздорликлари учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарималар қўлланилишини тўхтатиб туриш;
• ташқи савдо операцияларидан муддати ўтган дебиторлик қарздорликни тўлаш эвазига хўжалик юритувчи субъектларга технологик ускуналар ва хом ашёларни олиб кириш бўйича 2020 йилда бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат бериш;
• божхона расмийлаштирувини тезкор равишда ўтказиш.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, давлатнинг асосий вазифаларидан бири мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўлиб, бу йўналишда ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Мавжуд шароитда масъул вазирлик ва идоралар томонидан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун хом ашё ишлаб чиқариш ҳажмининг мониторинги ташкил этилди. Импорт харидлари ва бозорга аралашиш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати ва зарур ҳажмлари аниқланди. Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига 2020 йил 31 декабргача божхона ставкалари бекор қилинган. Улар орасида ўсимлик мойлари ҳам бор. Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан импорт қилинадиган маҳсулотлар билан етарли даражада таъминланган.
Хулоса қилиб айтганда, ЕОИИ томонидан юқорида қайд этилган товарларни экспортига қўйилган тақиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун бир қатор қийинчиликларни туғдириши мумкин. Аммо умуман олганда қисқа муддатда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, коронавирусга қарши амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ҳам, хусусан, мой ва ёғларга давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамни камайтиради. Кўрилаётган чоралар ташқи бозорда қийинчиликларга дуч келаётган корхоналарга, хусусан, хом ашё импорт қилувчиларга ишлаб чиқариш ва иш ўринларини сақлаб туришга имкон беради. Натижада бу мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига путур етказмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь