ЕОИИ давлатлари коронавирус сабаб қатор маҳсулотлар экспортини тўхтатди
Олам
−
01 Апрель 2020
4530Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Коллегияси COVID-19 пандемияси фонида 30 июнгача ЕОИИ ҳудудидан қатор маҳсулотларни олиб чиқишни тақиқлади. Бу ҳақда ЕИК сайтида хабар берилди.
“31 март куни ўтказилган ЕИК Коллегияси йиғилиши якунларига кўра, ЕОИИ мамлакатларидан алоҳида озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб чиқиб кетилишини вақтинча тақиқлаш га йўналтирилган чораларнинг “иккинчи пакети”ни қабул қилди”, дейилади хабарда.
Гап гречиха, гуруч, жавдар кунгабоқар уруғи, пиёз, саримсоқ, тариқ, ёрма, ун, буғдой, майдаланган гречиха уруғи, шунингдек, дуккакли ўсимликлар, гречиха ва кунгабоқар уруғидан таёрланган маҳсулотлар ҳақида боряпти.
Қарор расмий сайтда эълон қилинган кундан 10 ун ўтиб амал қила бошлайди. ЕИКда таъкидланишича, бу қарор пандемия вақтида аҳолини маҳсулот билан таъминлш имконини беради.