Путин қонуний Ҳукуматни бузишга қаратилган санкциялар ҳақида гапирди

Олам

image

Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларга қарши санкциялардан нафақат иқтисодий мақсадлар учун, балки қонуний ҳукуматларга путур етказиш учун ҳам фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Владимирович Путин бугун, 14 октябрь куни ЕОИИ саммитидаги қилган чиқишида таъкидлади

РФ раҳбари иттифоқ доирасида ва бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар ўсганига эътибор қаратиб, қуйидагиларни таъкидлаган:

“Бундан ташқари, бундай кўрсаткичларга ЕОИИнинг баъзи аъзо давлатлари айрим мамлакатларнинг ноқонуний санкцияларига учрашига қарамай эришилди”.

Унинг фикрича, иқтисодий санкциялар мавжуд қонуний ҳукуматларни бузиш воситасидир.

“Бундай санкцияларнинг нафақат адолатсиз рақобат воситаси сифатида, балки ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни яратиш ёки мавжуд муаммоларни оғирлаштириш орқали қонуний ҳукуматларни бузиш воситаси сифатида ҳам қўлланилиши ҳеч кимга сир эмас”, дейди Путин.

Ҳозирги вақтда Россия ва Беларусга қарши қатор Ғарб давлатлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан турли чекловлар жорий қилинган. ЕОИИ таркибига эса Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам киради.

“Бундай ноқулай ташқи шароитлар иттифоқимиз доирасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш учун рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилиши керак. Миллий валюталарга ўтиш ва ўзаро ҳисоб-китобларда доллар ва евродан фойдаланишни камайтириш, импорт ўрнини босиш, юқори технологияли илғор соҳаларни ривожлантириш ва аҳолини маҳсулот билан таъминлаш учун энг яқин ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ортиб бормоқда”, дейди Путин. 

Унинг таъкидлашича, Россия Ғарб чекловлари шароитида ривожланиш бўйича катта тажриба тўплаган. 

“Биз буни ЕОИИдаги шерикларимиз билан бўлишишга тайёрмиз. Йирик иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш осонроқ ва тезроқ кечади”, дейди у. 

Россия раҳбари бундай лойиҳалар етишмаётганига аминлигини, уларни излаш ва амалга ошириш, янги технологияларни жорий этиш, истеъмолчиларнинг товар ва хизматларга бўлган тобора ортиб бораётган талабини қондириш ва шу орқали ҳар қандай ташқи босимга самарали қарши туриш керак эканини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилнинг 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқиша кузатувчи бўлиб қўшилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олганини урғулаб, ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг