Ёмғир, шамол ёки қор? Февралда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг февраль ойи ўрталаригача Ўзбекистонда қиш ўз ўрнини сақлаб туради, вақти-вақти билан иссиқ ва совуқ кунлар алмашади ҳамда ойнинг охирига келиб, текисликларга баҳор келади. Бироқ, бу ҳар доим ҳам шундай бўлмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Марказ маълумотига кўра, баъзида ҳарорат тартиби бўйича, февраль ойининг биринчи кунлари баҳор бошланишига ўхшайди, баъзан эса бутун қиш мавсуми учун энг паст ҳарорат февраль ойига тўғри келади.

“Ўтган йил ҳам шундай бўлган эди. Ойнинг бошиданоқ республика бўйича жуда илиқ об-ҳаво кузатилди. Февраль ойининг ўрталарига келиб, ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ, жанубда 32 даража илиқ қийматларига етди. Ойнинг охирига келиб, бизнинг иқлим учун қаттиқ бўлган совуқ келди. Кечалари ҳаво 10-12 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуққача, шимолда 20-22 даража совуқ, Устюртда 23-25 даража совуққача бўлди. Республикамизнинг энг жанубий вилоятларида ҳам кечалари 4-7 даража совуққача пасайди”, дейилади марказ маълумотида.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда энг совуқ февраль ойи 2014 йилда кузатилган, ойнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-7 даражага паст, ойнинг биринчи ярмида эса меъёрдан умуман 12-15 даражага паст бўлган. Энг совуқ даврда ҳаво ҳарорати кечалари 14-17 даража совуқгача, кундуз кунлари эса 7-10 даража совуқгача пасайган. 2014 йилнинг февраль ойида ёғингарчилик кам бўлган, аммо ойнинг биринчи ярмида ёғингарчилик фақат қор кўринишида ёғган.

2016 йилнинг февраль ойи энг иссиқ бўлган. Энг иссиқ даврларда ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқгача кўтарилган. Февраль ойи нафақат иссиқ, балки энг қуруқ бўлган. Февраль ойида ёғингарчилик аномал кам миқдорда ёққан, Тошкентда меъёрдан атиги 3 фоизни ташкил этган.

2022 йилнинг февраль ойи нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлигида кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари ҳарорат 6-8 даража илиқдан 12-14 даража илиққача ўзгариб туради.

5 февралда шимолда, 6 февралда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда биринчи ўн кунликнинг энг охирида ҳам бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик Жаҳон прогностик марказларининг ҳисоб-китобларига асосланган ҳолда, Ўзгидрометнинг дастлабки баҳосига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради. Ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

904

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made