Емельяненко касалхонага ётқизилди
Спорт
−
05 Март 2025 6148 1 дақиқа
Россиялик аралаш яккакураш устаси Александр Емельяненко умуртқа поғонаси жароҳати билан касалхонага ётқизилди ва у тахминан бир йил жанг қила олмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Александр касалхонада. Унинг операцияси унчалик мураккаб эмас, лекин у деярли бир йил, камида 10 ойга сафдан чиқди”, дейди Емельяненко жамоаси вакили
Емельяненко 29 март куни Минскда Артём Тарасов билан реванш жангини ўтказиши керак эди. Умумий ҳисобда 43 ёшли спортчи ҳисобида 29 ғалаба, 9 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида Емельяненко Вячеслав Датсик билан реванш жангини ўтказиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
БарчасиЭрон Кипрга ҳам зарба берди
01 Март