Елизавета II нинг турмуш ўртоғи юрак хуружи билан боғлиқ операцияни бошдан ўтказди
Олам
−
04 Март 2021
3047Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, 99 ёшли Эдинбург герцоги Филипп юрак хуружи билан боғлиқ операцияни бошдан ўтказди, энди у яна бир муддат шифохонада бўлади. Бу ҳақда BBC Букингем саройи матбуот хизматига асосланиб хабар берган.
Сарой матбуот хизматининг таъкидлашича, Эдинбург герцоги ушбу операцияни Санкт-Варфоломей шифохонасида кеча, 3 март куни ўтказган. Операция муваффақиятли ўтган.
У навбатдаги муолажаларни қабул қилиш ва соғлиғини тиклаш мақсадида яна бир неча кун шифохонада қолади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 18 февраль куни герцогнинг тоби қочгани туфайли шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023