Елизавета II га тегишли “Jaguar” кимошди савдосига қўйилди
Олам
−
03 Ноябрь 2022
9300Елизавета II га тегишли бўлган "Jaguar X-Type Estate" русумли автомашина Britaniyaning Historics Auctioners аукцион уйи томонидан кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Daily Mail газетаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, аукцион (кимошди савдоси) 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.
“Қироллик тарихининг бу ажойиб намунаси “Зумрад олови“ рангида чарм қоплама билан тақдим этилган ва у қиролича Елизавета II га тегишли бўлган”,- дейилади аукцион уйи веб-сайтида.
Қайд этилишича, машинада люк бор, у автоматик узатмалар қутиси, иқлим назорати тизими ва электр ойналар билан жиҳозланган.
“Машина V6 двигатели билан жиҳозланган бўлиб, у тўрт ғилдиракка қувват юборади, бу эса иштиёқ билан ҳайдашга ёрдам беради”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Ажабланарлиси, машина кимошди болғачаси “сотилди” деб урилса — бу қандай нарх бўлишидан қатъий назар, ҳатто бир фунт стерлингни ташкил қилса ҳам барибир сотилади.
Шаҳбоз Абдусатторов
LiveБарчаси