Ёлғон фош бўлди. АҚШда Сулаймонийга оид далил бўлмаган
Олам
−
10 Январь 2020
37245Жорий йилнинг 8 январь куни АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О’Брайен Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига муносабат билдириб, Сулаймоний АҚШ дипломатлари ва ҳарбийларига ҳужум режасини тузиб юргани, агар АҚШ уни ўлдирмаганда, у АҚШга ҳужум қилиши ҳақида гапирган эди. Бироқ, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео унинг фикрларини буткул йўққа чиқарди.
Помпео Америка махсус хизматларида Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг АҚШга ҳужум қилиш бўйича “режалари” тўғрисида аниқ маълумот бўлмаганини тан олди.
“Ҳеч қандай шубҳа йўқки, қатор ҳужумлар бўлган. Биз қачон, қаерда бўлишини аниқ билмаймиз. Аммо бу ҳақиқатда бўлган”, дейди Помпео Fox News’га берган интервьюда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Сулаймонийнинг ўлдирилишини унингАҚШ элчихоналаридан бирида портлаш содир этишни режалаштиргани билан изоҳлаганди. Бироқ аниқ далилларни келтирмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Қосим Сулаймоний вафотидан 5 кун ўтиб, 8 январь куни ўзи туғилиб ўсган Кермонга дафн этилди.
LiveБарчаси